Гастроэнтерология бўлими

gastro_otdeleniye

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонасининг гастроэнтерология бўлимида қуйидаги хоналар мавжуд:

Ичакни ювиш. Ичакни ювиш сурункали гепатитлар, спастик колитлар, аллергик реакциялар, тери касалликларида буюрилади. Ичакни ювиш “Азон-1” портатив аппарати ёрдамида озонли сув билан амалга оширилади.

Дуоденал ювиш. Минерал сув билан дуоденал ювиш магний сульфатидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Дуоденал ювиш сурункали холециститлар, ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўллари дискинезияси, аллергия ва тери касалликларида буюрилади. Зарур ҳолларда, айниқса, лямблия ва гельминтлар борлигига шубҳа қилинса, дуоденал таркиб таҳлил учун лабораторияга топширилади. Шубҳа тасдиқланса, зонд орқали зарур дори препаратлари (метронидазол, макмирор, фуразолидон) киритилади.

Ичакни ювиш ва дуоденал ювиш усулларини анъанавий дори-дармонли даволаш усуллари билан биргаликда қўллаш муолажа самарадорлигини сезиларли даражада оширади ва беморнинг тузалиш муддатини тезлаштиради.