Офтальмология бўлими (Кўз касалликлари бўлими)

glaznoe_otdeleniye

Кўз касалликлари бўлими Германия, Франция, Швейцария ва АҚШда ишлаб чиқарилган замонавий ташхислаш жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, бу жиҳозлар кўз касалликларига чалинган беморларни текшириш ва бошқа кўплаб имкониятларга эга.

Ташхислашда авторефрактокератометрия, контактсиз тонометрия, компьютер периметрияси, кўз соққасини А/В сканирлаш, офтальмоскопия ва бошқалар ўтказилади.

БЎЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ОФТАЛЬМОЛОГИЯ ЖИҲОЗЛАРИ МАВЖУД:

Ташхислаш жиҳозлари:

  • АВТОРЕФРАКТОКЕРАТОМЕТРИЯ – рефракация аномалиялари ташхиси (миопия, гиперметропия, астигматизм). Zeiss Humphrey Systems Acuitus 5015 авторефрактометри, Германия, 2010 й.
  • КОНТАКТСИЗ ТОНОМЕТРИЯ – глаукомани эрта ташхислаш. Reichert -7 тонометри, Германия, 2012 й.
  • КОМПЬЮТЕР ПЕРИМЕТРИЯСИ – тўр парда ва кўрув нерви патологияларида кўрув майдонини текшириш.  Oculus-Centerfield-2 периметри, Германия, 2012 й.
  • УЛЬТРАТОВУШ А/В  СКАНИРЛАШ – шишасимон модда, тўр парда патологияларида. Compact Tauch-Quantel Medical, Франция, 2013 й.

Жарроҳлик жиҳозлари:

  • КЎЗ ГАВҲАРИ УЛЬТРАТОВУШ ФАКОЭМУЛЬСИФИКАЦИЯСИ – келиб чиқиши турлича бўлган катаракталарда. OERTLI-OS-3, Швейцария, 2013 й.
  • КЎЗ ГАВҲАРИ ОРҚА КАПСУЛАСИНИНГ ЛАЗЕРЛИ ДИСЦИЗИЯСИ – иккиламчи катарактада. LUMENIS – SELECTA – DUET, АҚШ, 2013 йил.
  • ЛАЗЕРЛИ СЕЛЕКТИВ ТРАБЕКУЛОПЛАСТИКА – очиқ бурчаклик глаукомада. LUMENIS – SELECTA – DUET, АҚШ 2013 .
  • ЛАЗЕРЛИ ПЕРЕФЕРИК ИРИДЭКТОМИЯ – ёпиқ бурчакли глаукомада. LUMENIS – SELECTA – DUET, АҚШ, 2013.

Катаракта қайтарилувчи кўрликнинг энг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади. Беморлар кўришнинг пасайиши ва хиралашишидан шикоят қилади. Турли витамин препаратларини қўллагандан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур.

Кўз касалликлари бўлимида юмшоқ гавҳар имплантацияси билан бирга атиги 3 мм кесик орқали катарактанинг ультратовуш факоэмульсификацияси ўтказилади, бунда кўзнинг нормал анатомиясини бузувчи чоклар қолмайди.

Шунингдек, иккиламчи катарактада лазер операцияси ўтказилади.

Глаукома кўзнинг жиддий сурункали касаллиги бўлиб, бунда кўз ичи босими доимий равишда ёки вақти-вақти билан кўтарилиб туради, кўрув нерви атрофик ўзгаришларга учрайди, кўз хиралашади.

Кўпгина ҳолларда глаукоманинг эрта босқичларида беморлар ҳеч қандай субъектив белгиларни ҳис қилишмайди. Кўришнинг бузилиши фақатгина касалликнинг кейинги босқичларида кузатилади. Консерватив терапия буюрилади, агар у самара бермаса, кўз ичи босимини нормаллаштириш учун YAG лазер мосламаси ёрдамида глаукомага қарши жарроҳлик операцияси ўтказилади.

Шунингдек, ксантеламаза ва қовоқ буралишини тузатиш, птеригиум ва трихиазни олиб ташлаш муолажалари бажарилади.

Марказий клиник касалхонада кўз соққасини замонавий усулда стационар шароитда даволаш олиб борилади.

Ҳар бир беморга индивидуал ёндашиш ва замонавий жиҳозлардан фойдаланиш кўришни асраб қолиш ва асоратлар хатарини максимал даражада камайтиришга имкон беради.

 


 

Бўлим мудири: Мелкадзе Георгий Шотаевич 

Офтальможарроҳ. Олий малака тоифасига эга шифокор. Иш стажи – 17 йил.

1998 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатган. 1998 йилдан 2000 йилгача Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедрасида клиник ординатурани ўтаган.

2000 йилдан 2003 йилгача Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти клиникаси кўз касалликлари бўлимида ординатор шифокор бўлиб ишлаган.

2003 йилдан шу пайтгача “Ўзбекистон темир йўллари” Марказий клиник шифохонасининг кўз касалликлари бўлимида меҳнат қилмоқда.

Меҳнат фаолияти давомида Республика кўз касалликлари шифохонаси базасида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг қуйидаги малака ошириш курсларини ўтаган:

2004 йилда – “Микрожарроҳлик операцияларида асоратларни даволаш тактикаси”.

2007 йилда – “Офтальмологияда реконструктив жарроҳлик”.

2011 йилда – “Офтальмологияда тез ёрдам”.

2013 йилда – “Глаукоманинг лазер микрожарроҳлиги ва кўз касалликларини ташхислаш”.

Шунингдек, Москва шаҳрида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги академик С. Н. Фёдоров номидаги “Кўз микрожарроҳлиги” тармоқлараро илмий-техника мажмуасида малака оширган:

2013 йилда – “Глаукомани ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари”.

2013 йилда – “Катаракта факоэмульсификацияси”.

 


 

 

Абдулҳакимова Раъно Алишеровна

Ординатор шифокор. Офтальможарроҳ. Иккинчи малака тоифасига эга. Иш стажи – 12 йил.

2003 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган.

2003 йилдан 2006 йилгача Тошкент тибби            ёт академияси офтальмология кафедрасида магистратурани ўтаган.

2006 йилдан 2009 йилгача “Тошкент” аэропортида офтальмолог шифокор бўлиб ишлаган.

2009 йилдан бери шу пайтгача “Ўзбекистон темир йўллари” Марказий клиник шифохонаси кўз касалликлари бўлимида ишлаб келмоқда.

Меҳнат фаолияти давомида Республика кўз касалликлари шифохонаси базасида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг қуйидаги малака ошириш курсларини ўтаган:

2011 йилда – “Кўз соққаси реконструктив жарроҳлиги”.

2013 йилда – “Глаукоманинг лазер микрожарроҳлиги ва кўз касалликларини ташхислаш”.

2014 йилда – “Бош миянинг томир касалликларида кўриш аъзосининг ўзгариши, ташхислаш ва даволаш принциплари”.