Жарроҳлик бўлими

xirurgicheskoe_otdelenie

Жарроҳлик бўлими 50 ўринга мўлжалланган.

  • 4 та люкс палата (1-2 ўринли), 28 та умумий палата (1-2-4 ўринли) мавжуд.
  • Даволаш хонаси
  • Боғлов, кўрик хонаси
  • Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси, интенсив терапия палатаси

Бўлимимиздаги аппаратура

  • Бўлимда тиббий аппаратура ва жиҳозлар билан таъминланганлик қониқарли ҳолатда. Бўлимда “Карл Шторц” лапароскопи, жарроҳлик сўрғичи, жарроҳлик коагуляторлари мавжуд.
  • Жарроҳлик амалиёти столи – 6 дона.
  • Наркоз аппаратлари – 5 дона.
  • Электркоагулятор – 4 дона.
  • Электрсўрғич – 4 дона.
  • Жарроҳлик ва ташхислаш лапароскопи – 1 дона.
  • Жарроҳлик ва ташхислаш цистоскопи – 1 дона.
  • Ректоскоп – 1 дона.
  • Портатив монитор – 3 дона.

Бўлимда қуйидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилади:

  • Жигар ва ўпка эхинококкэктомияси
  • Терининг яхши сифатли ўсмалари ва тери ости ҳужайрасини олиб ташлаш
  • Оёқларнинг варикоз касаллигида венани олиб ташлаш
  • Геморроидэктомия
  • Иванисеевич операцияси (уруғ каналчаси венасини боғлаш)
  • Мояк халтаси истисқосида жарроҳлик амалиёти
  • Ошқозон ва 12 бармоқ ичак перфоратив ярасини тикиш
  • Чуррани кесиш (чов, туғма, операциядан кейинги, қайталанган чурралар)
  • Аппендэктомия
  • Думғазанинг дермоид кистасини кесиб олиш
  • Параректал оқмани кесиб олиш
  • Суяклар синганда жарроҳлик амалиёти
  • Йиринг тўпланган жойни очиш

Жарроҳлик бўлими шифокорлари

Бўлим мудири: Жарроҳ: Оллаберганов Ж. Б. 2002 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг Урганч филиалини тугатган. 2005 йилда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтида жарроҳлик бўйича магистратурани ўтаган. 2013 йилнинг декабридан биринчи тоифали шифокор. Ихтисослашуви – оператив лапароскопия, 2009 й.

Жарроҳ: Отажанов  А. О. 1997 йилда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 2011 йилдан олий тоифали шифокор. Ихтисослашуви – оператив лапароскопия, 2009 й.

Жарроҳ: Ибрагимов М. Я. 1997 йилда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган.  2011 йилдан олий тоифали шифокор. Ихтисослашуви – оператив лапароскопия, 2014 й.

Жарроҳ: Рузметов Х. И. 1997 йилда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган.  2014 йилдан олий тоифали шифокор. Ихтисослашуви – оператив лапароскопия, 2010 й.

Уролог: Самандаров О. Г. 1987 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 1992-1994 йилларда урология бўйича клиник ординатурани ўтаган. 1999 йилдан олий тоифали шифокор.

Уролог: Шоюнусов Б. С. 2009 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. 2009-2011 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида урология бўйича магистратурани ўтаган.

Анестезиолог-реаниматор: Адилов О. У. 1997 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 2007 йилнинг октябридан олий тоифали шифокор. 2014 йилда малака оширган.

Анестезиолог-реаниматор: Кабилов А. М. 1997 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 2009 йилдан бери олий тоифали шифокор.

Анестезиолог-реаниматор:  Жумаев А. Х. 1986 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. 2014 йилдан бери олий тоифали шифокор.

Анестезиолог-реаниматор:  Юсупов Э. Т. 2006 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатган. 2009 йилда анестезиология ва реаниматология бўйича магистратурани тугатган.

 


 

Бўлимда ҳар йили 600 дан ортиқ қорин бўшлиғи аъзолари ва суяк-мушак тизими, урология операциялари ўтказилади. Ташхислаш ва беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усуллари мунтазам татбиқ этиб борилади.

Жарроҳликнинг янги сифатли даражаси операциялардан шикастланишни камайтиришга имкон берувчи эндожарроҳликнинг татбиқ этилиши билан боғлиқ. Ўт-тош касаллигида ўт пуфагини олиб ташлаш учун лапароскопия усули кенг қўлланмоқда.

Бўлимда чов ва қорин пардасининг операциядан кейинги чурраларини жарроҳлик йўли билан даволаш, чурра дарвозаси пластикаси учун тўр трансплантантлар қўлланмоқда.

Ўт пуфаги операцияси

Ўт пуфаги операциясида жарроҳ қорин пардасини катта кесиши шарт эмас, тўртта кичкинагина тешиклар кифоя. Улардан биридан лапороскопни ўтказиш орқали шифокор бутун қорин бўшлиғини кўриб туради, микроасбоблар эса ўт пуфаги операциясини ўта аниқлик билан ўтказишга имкон беради.

Чуррани даволаш, чурра операциялари

Чурра – ички аъзолар ёки улар бир қисмининг табиий тешикдан чурра дарвозаси орқали бирор бўшлиққа ички қорин пардаси билан чиқишидир. Бу тери остида сезиларли қавариқ пайдо бўлишига, қорин пардасининг заиф жойларидан чиқиб турган тўқималарга босим эса интенсив оғриқ ва ноқулайликка сабаб бўлади.

Чуррани даволашни ўз вақтида бошлаш муҳим. Чурра даволанмаса, у ўзидан-ўзи ўтиб кетмайди, ҳажми катталашиб, оғриқли бўлиб боради. Катта ҳажмдаги чуррани даволаш машаққатли вазифа ҳисобланади. Ёдда тутиш лозимки, ҳар қандай чурра жиддий асоратларнинг ривожланишига олиб келиши ва ҳатто ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин.