Радиоизотоп диагностика лабораторияси

radio_izotop

Радиоизотоп диагностика лабораторияси қуйидаги текширувларни ўтказади:

  • радиоизотоп ренография (ренография – радионуклид диагностика усули бўлиб, пешоб чиқариш тизимининг турли касалликларида буйрак ишининг бузилишларини аниқлашга имкон беради). Ренография пило- ва гломерулонефрит, диурез бузилишлари, буйрак дилатациясида қимматли маълумот тўплашга, буйракнинг ишлаётган паренхималари сонининг камайишини аниқлашга имкон беради. Бу айниқса гидронефротик трансформация, буйракнинг яллиғланиши ва поликистоз зарарланишида жуда муҳимдир, чунки бу ҳолатларга бошқа визуал усуллар билан баҳо бериб бўлмайди;
  • қалқонсимон безнинг йод сингдириш функциясини текшириш (қалқонсимон безнинг функционал фаоллигини аниқлашга имкон беради);
  • қалқонсимон без сцинтиграфияси. Ушбу текширув функционал фаоллик ва анатомо-топографик тавсифни аниқлашга имкон беради (жойлашиш ҳудуди, аберрант тўқиманинг борлиги ва хусусияти, безнинг тузилиши ва шаклининг индикацияси, тузилишдаги бузилишларни аниқлаш);

радиоизотоп гепатография (ушбу текширув жигар, ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўлларининг функционал ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказилади).