• Энг янги техникалар билан жиҳозланганлик, шунингдек, кам инвазивли ва аъзоларни асровчи замонавий технологияларни қўллаш давр билан ҳамнафас қадам ташлашга имкон бермоқда.
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси фаолияти тиббиётда янги стандартларни тадбиқ қилишга, ҳамда вақт давомида ўзини оқлаган даъволашнинг энг яхши анъаналарига асосланган
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси ҳақли равишда Ўзбекистоннинг етакчи кўп тармоқли даволаш-профилактика марказларидан бири ҳисобланади.
Ютуқлар
Артроз-артритларда BTL 6000 Shortwave аппарати ёрдамида юқори сифатли электромагнит майдонини қўллаш Янги BTL – 5000 Series аппарати (ультратовуш терапияси) ёрдамида шикастларишлардан кейинги сурункали шишлари даволаш
БЎЛИМЛАР
Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонасида 6-та диагностик ва 10-та даволаш бўлимлари мавжуд.
НАРХЛАР
Шифохонада кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Бунинг учун нархларни (прайс) юклаб олинг.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник шифохонаси

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси ҳақли равишда Ўзбекистоннинг етакчи кўп тармоқли даволаш-профилактика марказларидан бири ҳисобланади. Бир асрдан олдинроқ Тошкентда, темир йўл тиббиёт хизмати шакллана бошлаган маҳал асос солинган мазкур шифохона диагностика (ташхислаш), даволаш ва реабилитация бўйича улкан тажриба тўплади.

Марказий клиник шифохона темир йўл тиббиёти анъаналарини авайлаб асраган ҳолда диагностика ва даволашнинг барча босқичларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ҳамда беморлар хавфсизлигини тинимсиз ошириш орқали жадал суръатларда ривожланмоқда. Энг янги техникалар билан жиҳозланганлик, шунингдек, кам инвазивли ва аъзоларни асровчи замонавий технологияларни қўллаш давр билан ҳамнафас қадам ташлашга имкон бермоқда.

Бугунги кунда Марказий клиник шифохона – бу кенг компьютерлаштирилганлик, юқори технологик жиҳозлар, бир ва икки кишилик қулай ва хавфсиз люкс палаталар, ҳисоб-китобдаги шаффофлик, диагностика ва даволашга янги технологияларни татбиқ этиш ҳамда юқори малакали, ғамхўр ва самимий жамоа демакдир.

Буларнинг бари минглаб беморларга ўзлари ва яқинларининг саломатлигини тиклашда бизга ишонишларига имкон бермоқда.

АНТИТЕЛА Ig G Covid-19

Тахлилларни олиш учун қуйидагилар керак:

  • Агар шубҳа мавжуд бўлса, касалликнинг аниқ белгиларисиз
  • Агар ПCР (коронавирус тестлари) натижалари касалликнинг аниқ белгилари билан салбий натижа кўрсатган бўлса
  • Агар сиз бемор ёки касаллик ташувчиси билан алоқада бўлган бўлсангиз
  • Агар сиз кекса ота-оналар ва яқинларингизнинг соғлиғи ҳақида ташвишлансангиз
  • Агар иммунитет ривожланганлигини билмоқчи бўлсангиз

кейин, албатта, Ig G COVID 19 антителалари учун тахлилларни ўтказиш керак.

Тахлил натижалари 24 соат ичида аниқ бўлади.


Шифохонанинг диагностика бўлимлари

  • Функционал диагностика бўлими
  • Эндоскопия бўлими
  • Ультратовуш диагностикаси
  • Клиник-диагностик лаборатория
  • Рентген ташхиси
  • Радиоизотоп диагностика лабораторияси

Шифохонанинг даволаш бўлимлари

  1. Гастроэнтерология бўлими
  2. Гинекология бўлими
  3. Кардиология бўлими
  4. Неврология бўлими
  5. Терапия бўлими
  6. Оториноларингология бўлими (ЛОР)
  7. Офтальмология бўлими (Кўз касалликлари бўлими)
  8. Жарроҳлик бўлими
  9. Амбулатория хизматлари
  10. Уйда ёрдам
Савол жавоблар
Савол
Мен тез-тез касал бўлиб қоламан, шифокор тайинланмасдан дори-дармонларни қабул қиламан, кўплаб дориларга, асосан кенг спектрли антибиотикларга тоқат қилмайман.
Жавоб
Бу иммунитет пасайиши, аллергия, бронхит, бронхиал астма билан оғриган беморларда тез-тез кузатилади. Еозинофил миқдори билан умумий қон текшируви талаб қилинади
Информерлар