Гинекология бўлими
Гинекология бўлими 20 ўринга мўлжалланган.
- 3 та (1-2 ўринли) люкс палата, ҳожатхона ва душли 6 та умумий палата мавжуд.
- Даволаш хонаси
- Боғлов, кўрик хонаси
- Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси
- Кичик жарроҳлик амалиёти хонаси
- Ошхона
- Қишки боғ
Бўлимда қуйидагилар амалга оширилади
- Аёллар жинсий аъзоларининг сурункали ва ўткир яллиғланиш касалликларини даволаш
- Жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар: хламидиоз, микоплазмоз, кандидоз, генитал герпесни текшириш ва даволаш
- Бачадон бўйни патологик ҳолатларини текшириш ва даволаш: кольпоскопия, цитологик ва гистологик текшириш
- Эндокрин, най-перитонеал бепуштлик ташхиси ва муолажаси: бачадон найларининг рентгенологик текшируви
- Бачадон фибромиомасини консерватив ва жарроҳлик усули билан даволаш
- Тухумдонларнинг яхши сифатли ўсмаларини консерватив ва жарроҳлик усули билан даволаш
- Эндометриозни даволаш
- Ҳомиладорлик кўриги ва ҳомиладорликка тайёрлаш
- Менопауза ва климакс ҳолатларини даволаш
- Эндометрий, цервикал канал полипларини олиб ташлаш
- Бартолин бези кистасини олиб ташлаш
- 12 ҳафталиккача бўлган ҳомиладорликни тўхтатиш
- Бачадон ҳамда қин осилиши ва тушишини жарроҳлик йўли билан даволаш
- Эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини жарроҳлик ва консерватив йўл билан даволаш: бачадон бўшлиғини диагностик қириш
- Бачадондан қон кетишини олинган материални гистологик текшириш орқали консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш
- Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси
- Бачадон ичи спиралини қўйиш ва олиб ташлаш
- Гормонал контрацептивларни танлаш бўйича маслаҳат бериш
Жиҳозлар:
- Лапароскоп
- Бачадон бўйни патологияларни аниқлаш мақсадида Dr Camscope кольпоскопи билан текшириш
- M-SLE- 501 УТТ аппарати
- ELEPS жарроҳлик коагулятори
Фойдали ҳаволалар