Жарроҳлик бўлими

Жарроҳлик бўлими 50 ўринга мўлжалланган.

  • 4 та люкс палата (1-2 ўринли), 28 та умумий палата (1-2-4 ўринли) мавжуд.
  • Даволаш хонаси
  • Боғлов, кўрик хонаси
  • Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси, интенсив терапия палатаси

Бўлимимиздаги аппаратура

  • Бўлимда тиббий аппаратура ва жиҳозлар билан таъминланганлик қониқарли ҳолатда. Бўлимда “Карл Шторц” лапароскопи, жарроҳлик сўрғичи, жарроҳлик коагуляторлари мавжуд.
  • Жарроҳлик амалиёти столи – 6 дона.
  • Наркоз аппаратлари – 5 дона.
  • Электркоагулятор – 4 дона.
  • Электрсўрғич – 4 дона.
  • Жарроҳлик ва ташхислаш лапароскопи – 1 дона.
  • Жарроҳлик ва ташхислаш цистоскопи – 1 дона.
  • Ректоскоп – 1 дона.
  • Портатив монитор – 3 дона.

Бўлимда қуйидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилади:

  • Жигар ва ўпка эхинококкэктомияси
  • Терининг яхши сифатли ўсмалари ва тери ости ҳужайрасини олиб ташлаш
  • Оёқларнинг варикоз касаллигида венани олиб ташлаш
  • Геморроидэктомия
  • Иванисеевич операцияси (уруғ каналчаси венасини боғлаш)
  • Мояк халтаси истисқосида жарроҳлик амалиёти
  • Ошқозон ва 12 бармоқ ичак перфоратив ярасини тикиш
  • Чуррани кесиш (чов, туғма, операциядан кейинги, қайталанган чурралар)
  • Аппендэктомия
  • Думғазанинг дермоид кистасини кесиб олиш
  • Параректал оқмани кесиб олиш
  • Суяклар синганда жарроҳлик амалиёти
  • Йиринг тўпланган жойни очиш

Жарроҳлик бўлими шифокорлари

Бўлим мудири: Оллаберганов Жавлон Бакбулсинович

Жарроҳ. Биринчи малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 17 йил.
2002 йилда Тошкент Давлат биринчи тиббиёт институтини тамомлаган.

1995 йилдан 2002 йилгача – Тошкент Давлат биринчи Урганч филиали даволаш факултети талабаси;
2002 йилдан 2005 йилгача – Тошкент Давлат биринчи тиббиёт институтининг жарроҳлик мутахассислиги бўйича магистр даражаси;
2005 йилдан 2010 йилгача – «Ўзбекистон Темир йиллари»давлат акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими жарроҳи;
2010 йилдан 2015 йилгача – «Ўзбекистон Темир йиллари» давлат акциядорлик компанияси Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими бошлиғи;
2015 йилдан ҳозирги кунгача – «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими бошлиғи.

Жарроҳ: Отажанов Алишер Олимбаевич

Жарроҳ. Биринчи малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 22 йил.
1997 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1997 йилдан 1998 йилгача – Хоразм тумани Марказий шифохонасида интернат шифокори;
1999 йилдан 2000 йилгача – Тошкент шаҳар 9-сонли Марказий поликлиника жарроҳи;
2000 йилдан 2007 йилгача – «Ўзбекистон Темир йиллари» Давлат акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими жарроҳи;
2007 йилдан 2008 йилгача – «Ўзбекистон Темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;
2008 йилдан 2015 йилгача – «Ўзбекистон Темир йиллари» Давлат акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими жарроҳи;
2015 йилдан ҳозирги кунгача – «Ўзбекистон Темир Йиллари» АЖ Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими жарроҳи.

Хирург: Рўзметов Хамид Исмаилович

Жарроҳ. Биринчи малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 17 йил.
Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтини 1997 йилда тугатган.

1997 йилдан 1998 йилгача – “Тошкентуйжойинвестқурилиш” тиббиёт санитария бирлашмаси корпорацияси шифокор интерни;
1999 йилдан 2001 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси шаҳсий таркиб билан ишлаш бўлими шифокори;
2002 йилдан 2004 йилгача – Тошкент шаҳри 7700-сонли ҳарбий қисми шифокор жарроҳи;
2004 йилдан 2004 йилгача – 1 – сонли Республика клиник шифохонаси шифокор жарроҳи;
2004 йилдан 2005 йилгача – Тошкент шаҳри 7700-сонли ҳарбий қисми шифокор жарроҳи;
2005 йилдан 2015 йилгача – “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими шифокор жарроҳи;
2015 йилдан ҳозирги кунгача – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг жарроҳлик бўлими шифокор жарроҳи».

Уролог: Самандаров Одилбек Гапурович

Уролог. Биринчи малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 26 йил.
1987 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1987 йилдан 1988 йилгача – Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1- сонли клиник касалхонаси шифокор интерни;
1988 йилдан 1990 йилгача – Тошкент шаҳри тез ва шошилинч ёрдам бекати шифокори;
1992 йилдан 1992 йилгача – Хазорасп тумани касалхонаси шифокор анестезиологи;
1992 йилдан 1994 йилгача – Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти клиник ординатори;
1994 йилдан 1996 йилгача – Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳи урология кафедраси ассистенти;
1996 йилдан 1999 йилгача – “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси урология бўлими мудири;
1999 йилдан 2015 йилгача – “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси жарроҳлик бўлими шифокор урологи;
2015 йилдан ҳозирги кунгача – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг жарроҳлик бўлими шифокор урологи.


xirurgicheskoe_otdelenie

Бўлимда ҳар йили 600 дан ортиқ қорин бўшлиғи аъзолари ва суяк-мушак тизими, урология операциялари ўтказилади. Ташхислаш ва беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усуллари мунтазам татбиқ этиб борилади.

Жарроҳликнинг янги сифатли даражаси операциялардан шикастланишни камайтиришга имкон берувчи эндожарроҳликнинг татбиқ этилиши билан боғлиқ. Ўт-тош касаллигида ўт пуфагини олиб ташлаш учун лапароскопия усули кенг қўлланмоқда.

Бўлимда чов ва қорин пардасининг операциядан кейинги чурраларини жарроҳлик йўли билан даволаш, чурра дарвозаси пластикаси учун тўр трансплантантлар қўлланмоқда.

Ўт пуфаги операцияси

Ўт пуфаги операциясида жарроҳ қорин пардасини катта кесиши шарт эмас, тўртта кичкинагина тешиклар кифоя. Улардан биридан лапороскопни ўтказиш орқали шифокор бутун қорин бўшлиғини кўриб туради, микроасбоблар эса ўт пуфаги операциясини ўта аниқлик билан ўтказишга имкон беради.

Чуррани даволаш, чурра операциялари

Чурра – ички аъзолар ёки улар бир қисмининг табиий тешикдан чурра дарвозаси орқали бирор бўшлиққа ички қорин пардаси билан чиқишидир. Бу тери остида сезиларли қавариқ пайдо бўлишига, қорин пардасининг заиф жойларидан чиқиб турган тўқималарга босим эса интенсив оғриқ ва ноқулайликка сабаб бўлади.

Чуррани даволашни ўз вақтида бошлаш муҳим. Чурра даволанмаса, у ўзидан-ўзи ўтиб кетмайди, ҳажми катталашиб, оғриқли бўлиб боради. Катта ҳажмдаги чуррани даволаш машаққатли вазифа ҳисобланади. Ёдда тутиш лозимки, ҳар қандай чурра жиддий асоратларнинг ривожланишига олиб келиши ва ҳатто ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин.