“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник шифохонаси

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси ҳақли равишда Ўзбекистоннинг етакчи кўп тармоқли даволаш-профилактика марказларидан бири ҳисобланади. Бир асрдан олдинроқ Тошкентда, темир йўл тиббиёт хизмати шакллана бошлаган маҳал асос солинган мазкур шифохона диагностика (ташхислаш), даволаш ва реабилитация бўйича улкан тажриба тўплади.

gajk

Марказий клиник шифохона темир йўл тиббиёти анъаналарини авайлаб асраган ҳолда диагностика ва даволашнинг барча босқичларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ҳамда беморлар хавфсизлигини тинимсиз ошириш орқали жадал суръатларда ривожланмоқда. Энг янги техникалар билан жиҳозланганлик, шунингдек, кам инвазивли ва аъзоларни асровчи замонавий технологияларни қўллаш давр билан ҳамнафас қадам ташлашга имкон бермоқда.

Бугунги кунда Марказий клиник шифохона – бу кенг компьютерлаштирилганлик, юқори технологик жиҳозлар, бир ва икки кишилик қулай ва хавфсиз люкс палаталар, ҳисоб-китобдаги шаффофлик, диагностика ва даволашга янги технологияларни татбиқ этиш ҳамда юқори малакали, ғамхўр ва самимий жамоа демакдир.

Буларнинг бари минглаб беморларга ўзлари ва яқинларининг саломатлигини тиклашда бизга ишонишларига имкон бермоқда.

Шифохонанинг диагностика бўлимлари

  • Функционал диагностика бўлими
  • Эндоскопия бўлими
  • Ультратовуш диагностикаси
  • Клиник-диагностик лаборатория
  • Рентген ташхиси
  • Радиоизотоп диагностика лабораторияси

Шифохонанинг даволаш бўлимлари

  1. Гастроэнтерология бўлими
  2. Гинекология бўлими
  3. Кардиология бўлими
  4. Неврология бўлими
  5. Терапия бўлими
  6. Оториноларингология бўлими (ЛОР)
  7. Офтальмология бўлими (Кўз касалликлари бўлими)
  8. Жарроҳлик бўлими
  9. Амбулатория хизматлари
  10. Уйда ёрдам