Қулоқ, томоқ касалликлари бўлими (ЛОР)

ЛОР бўлими 20 ўринга мўлжалланган. 3 та люкс (1-2 ўринли) ва 4 та умумий палаталар мавжуд.

  • Даволаш хонаси
  • Боғлов, кўрик хонаси

  • Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси

  • Ошхона

  • Ҳожатхона, ваннахона

Ташхислаш усуллари

  • ЛОР аъзоларнинг ташқи кўриги
  • Олд риноскопия
  • Орқа риноскопия
  • Фарингоскопия
  • Билвосита ларингоскопия
  • Отоскопия
  • ЛОР аъзоларнинг рентген текшируви
  • Компьютер аудиограммаси

Бўлимдаги аппаратура

Бўлимнинг тиббий аппаратура ва жиҳозлар билан таъминланганлиги қониқарли ҳолатда. Бўлимда “AUDIOS” компьютер аудиометри мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида бемордаги эшитишнинг пасайиш даражасини аниқлаш учун аудиометрия текшируви ўтказилади. Шунингдек, электрон микроскоп, ультратовуш дезинтегратор, EVROVAC жарроҳлик сўрғичи ва узлуксиз ишловчи жарроҳлик сўрғичи, “Хиратом” кимёвий коагулятори мавжуд.

 

Бўлим мудири: Ахмеджанова Шахло Баҳодирова

ЛОР. Биринчи малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 17 йил.
2009 йилда Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтини тамомлаган.

1991 йилдан 1997 йилгача — Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти  талабаси;
1997 йилдан 1998 йилгача — Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти   шифокор интерни;
1998 йилдан 2000 йилгача — Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти  клиник ординатори;
2001 йилдан 2005 йилгача — Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институти  қулоқ томоқ бурун бўлими шифокор оториноларингологи;
2005 йилдан 2006 йилгача — «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси қулоқ томоқ бурун касалликлари бўлими шифокор оториноларингологи;
2007 йилдан 2015 йилгача — «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси қулоқ томоқ бурун касалликлари бўлими мудири;
2015 йилдан ҳозирги кунгача — «Ўзбекистон темир йўллари»  акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг  қулоқ томоқ бурун касалликлари бўлими мудири.