Қон олиш бўлими

ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИДА ҚОН ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

1936 йилга қадар қон қуйиш хизмати темир йўл шифохоналари таркибида фаолият юритган.

Ўрта Осиё темир йўллари таркибида  қон хизматига қалдирғочларидан бўлиб темир йўл бош хирурги   Александр Иванович Зверев асос солган. Унинг хизматлари эвазига  1936 йил Тошкентда темир йўл шифохонаси хирургия бўлими қошида қон қуйиш бўлими очилган. Бир оз вақт ўтгач Қўқон темир йўл шифохонасида ҳам ҳудди шундай бўлим очилди. Ҳозир тасаввур қилиш қийин, лекин даситаввал донорлик қонллари 500 мл ҳажмдаги шиша қопқоғли идишларда олинган.

Республикамизда қон хизматини асосчичси бўлиб иккинчи жаҳон уруши вақтида Тошкентда ишлаган профессор И.А. Кассирсий  ҳисобланади. Ўрта Осиё темир йўллари қон хизматига  профессор В.К. Ясевич улкан ҳисса қўшган. Бу икки буюк  профессорлар темир йўл шифохоналарида гематология масалалари маслаҳатчи бўлиб улкан ишларни ўз вақтида амалга оширишган.

1957 йилларда мамлакатимизда беғараз донорлик хизмати жадал ривожлана бошлади.  Ўша пайтдаги Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи А. Б. Акбаров ташаббуси билан темир йўл соҳасида ҳам беғараз донорлик фаолияти ривожлана бошлади. Бу воқеа қон тайёрлашга сезиларли таъсирини кўрсатиб, тайёрланаётган қонллар миқдори кескин ошди.   Бунинг натижасида эса қон хизматини ривожлантиришга эҳтиёж туғилди.

1956 – 1957 йиллар давомида қон қуйиш хонасини қон қуйиш бўлимига айлантиришга эришилди.  Чкалов номидаги заводда қон қуйиш бўлимига    қон  плазмаларини қуритиш учун махсус дастгоҳ тайёрланди. Бундан ташқари стандарт гемагглютинловчи ва антирезус зардоблар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Тошкент транспорт мухандислари институтида  катта миқдорда 280 нафар беғараз донорлардан дастлабки қон олиш ишлари амалга оширилди.

1971 йили Ўрта Осиё темир йўллари Соғлиқни сақлаш хизмати томонидан биринчи бўлиб ТЕМИР ЙЎЛ ҚОН ҚУЙИШ СТАНЦИЯСИ ташкил этилди.   Шу йил бизнинг станциямизни ташкил этилган йили бўлиб қолди. ТЙҚҚС нинг биринчи бош шифокори бўлиб   Лев Наумович Дегтярёв тайинланди.

1980 йили ТЙҚҚС да янги бўлим – қон плазмаларни фракционлаш бўлими очилди. Худди шу вақтдан бошлаб ТЙҚҚС қон компонентларидан ташқари қон препаратларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Шу йўлларни босиб ўтиб ҳозирги вақтга етиб келинди. Ҳозирги вақтдаги  жойлашган бино махсус ТЙҚҚС учун қурилган ҳисобланади. ТЕМИР ЙЎЛ ҚОН ҚУЙИШ СТАНЦИЯСИ 2021 йилдан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Марказий Клиник Касалхонасининг тасарруфида Қон Қуйиш бўлими сифатида иш олиб бормоқда.

ТЙҚҚС  таркиби

  1. ДОНОРЛАР ВА ДОНОРЛИК ҚОНЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ– Бўлим   енгил автомашина ва махсус тиббий вагондан фойдаланган ҳолда  ҳам стационар шароитда ҳам станциядан ташқарида темир йўл корхоналрида фаолият юритаётган кўнгилли донорлардан донорлик қонларини олиш фаолияти билан шуғулланади.- Тайёрланган донорлик қонларини бирламчи фракционллашдан ўтказади.- Тайёрланган қонларни назоратдан ўтказиб, ДПМ лар талабномаси асосида экспедиция бўлими орқали тарқатади.
  2. БИРЛАШГАН  ЛАБОРАТОРИЯЎз таркибига  қон зардоби, клиник ва  биохимик  лабораторияларни олади.- Донорлик қонларини   комплекс клинико-биохимик текширувларини амалга оширади.-  Стандар  гемагглютинловчи зардобларни ишлаб чиқаради.
  3. ҚОН ПЛАЗМАСИНИ ФРАКЦИОНЛАШ БЎЛИМИ– Тасдиқланган фармакологик ишлаб чиқариш стандартлари асосида қон препаратларидан «альбумин эритмаси» ни ишлаб чиқаради.- Ишлаб чиқарилган маҳсулотни Ўзбекитон Республикасида сертификатлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланади.

Бўлим мудири  – ГАЙИБНАЗАРОВ  ШЕРЗОД  АБДУФАТТОЕВИЧ