Ички касалликлар бўлими
Бўлим янги таъмирланган бинода жойлашган бўлиб, терапевтик ёрдам кўрсатиш учун 40 та ўрин мавжуд.
4 беморга мўлжалланган палаталар, 1 кишилик люкс ҳамда 1 ва 2 кишилик ярим люкс палаталар мавжуд.
Бўлимда терапевт ва эндокринолог шифокорлар ишлайди. Терапевтик ва эндокрин касалликларга чалинган беморларни комплекс текширувдан ўтказиб, дори-дармон ва физиотерапия ёрдамида даволаймиз.
Бўлим мудири: Муратова Марина Нурназаровна
Терапевт. Юқори малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 28 йил.
1990 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
1990 йилдан 1991 йилгача – «Ўрта Осиё темир йўллари» темир йўл клиник касалхонаси ички касалликлар бўйича шифокор интерни;
1991 йилдан 1994 йилгача – «Ўрта Осиё темир йўллари» темир йўл клиник касалхонаси нефрология бўлимининг бўлими мудири;
1994 йилдан 1995 йилгача – «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат- акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси нефрология бўлими мудири;
1995 йилдан 1996 йилгача – Физиология ва нафас олиш патология институти шифокор терапевти;
1996 йилдан 1999 йилгача – «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси хўжалик хисобидаги бўлими бошлиғи;
1999 йилдан 2015 йилгача – «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Марказий клиник касалхонаси ички касалликлари бўлими мудири;
2015 йилдан ҳозирги кунгача – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг ички касалликлари бўлими мудири.
Терапевт: Оллаберганова Нигора Бакбулсиновна
Терапевт. Юқори малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 13 йил.
Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институтининг Урганч филиалини 2004 йилда тамомлаган.
1997 йилдан 2004 йилгача – Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти Урганч филиали даволаш факультети талабаси;
2004 йилдан 2006 йилгача – Фтизиатрия ва пульмонология илмий тадқиқот институти ординатори;
2006 йилдан 2009 йилгача – Шовот тумани марказий шифохонаси шифокор терапевти;
2009 йилдан 2015 йилгача – “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акциядорлик темир йўл компаниясининг Урган бекати темир йўл шифохонаси терапия бўлими шифокор терапевти;
2015 йилдан 2017 йилгача – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Урган бекати темир йўл шифохонаси терапия бўлими шифокор терапевти;
2017 йилдан ҳозирги кунгача – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг ички касалликлари бўлими шифокор терапевти.
Эндокринолог: Шамахмудова Мовлуда Шукуруллаевна
Эндокринолог. Юқори малака тоифасидаги шифокор. Иш тажрибаси 28 йил.
1995 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
1995 йилдан 1996 йилгача «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси соғлиқни сақлаш хизмати Марказий клиник касалхонаси ички касалликлари бўлими шифокор терапевт интерни;
1996 йилдан 1997 йилгача «Ўзбекистон темир йўлари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси соғлиқни сақлаш хизмати Марказий клиник касалхонаси ички касаликлар бўлими шифокор терпевти;
1997 йилдан 1999 йилгача «Ўзбекистон темир йўлари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси соғлиқни сақлаш хизмати Марказий клиник касалхонаси эндокринология бўлими шифокор эндокринологи;
1999 йилдан 2015 йилгача «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси Марказий клиник касалхонаси ички касаликлар бўлими шифокор эндокринологи;
2015 йилдан ҳозирги кунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамияти Марказий клиник касалхонасининг ички касалликлари бўлими шифокор эндокринологи.