Шифоҳона хақида

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси ҳақли равишда Ўзбекистоннинг етакчи кўп тармоқли даволаш-профилактика марказларидан бири ҳисобланади. Бир асрдан олдинроқ Тошкентда, темир йўл тиббиёт хизмати шакллана бошлаган маҳал асос солинган мазкур шифохона диагностика (ташхислаш), даволаш ва реабилитация бўйича улкан тажриба тўплади.

Марказий клиник шифохона темир йўл тиббиёти анъаналарини авайлаб асраган ҳолда диагностика ва даволашнинг барча босқичларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ҳамда беморлар хавфсизлигини тинимсиз ошириш орқали жадал суръатларда ривожланмоқда. Энг янги техникалар билан жиҳозланганлик, шунингдек, кам инвазивли ва аъзоларни асровчи замонавий технологияларни қўллаш давр билан ҳамнафас қадам ташлашга имкон бермоқда.

Бугунги кунда Марказий клиник шифохона – бу кенг компьютерлаштирилганлик, юқори технологик жиҳозлар, бир ва икки кишилик қулай ва хавфсиз люкс палаталар, ҳисоб-китобдаги шаффофлик, диагностика ва даволашга янги технологияларни татбиқ этиш ҳамда юқори малакали, ғамхўр ва самимий жамоа демакдир.

Буларнинг бари минглаб беморларга ўзлари ва яқинларининг саломатлигини тиклашда бизга ишонишларига имкон бермоқда.