Ютуқлар

Физиотерапия бўлими:

  • Артроз-артритларда BTL 6000 Shortwave аппарати ёрдамида юқори сифатли электромагнит майдонини қўллаш
  • Янги BTL – 5000 Series аппарати (ультратовуш терапияси) ёрдамида шикастларишлардан кейинги сурункали шишлари даволаш

Кардиология бўлими

  • Сурункали юрак етишмовчилигига чалинган беморларни БКИЖ (Бутунроссия кардиологлар илмий жамияти)нинг сўнгги тавсияларига мувофиқ даволаш
  • Беморларни коронарографияга, жарроҳлик амалиётига тайёрлаш

Жарроҳлик амалиёти бўлими

Жарроҳлик йўли билан даволашда замонавий технологиялар:

  • ўт-тош касаллиги (Германиянинг “Карл-Шторц” фирмасининг лапароскопик ХЭК ускунаси)
  • турлича жойлашган чурралар, операциядан кейинги ва рецидив вентрал чурралар (“Пролен” тўр трансплант ёрдамида чурра дарвозалари пластикаси)

Гинекология бўлими

  • “Doktor Camscope” фирмаси колькоскопида бачадон бўйни касалликларини эрта ташхислаш
  • Бачадон бўйнининг фон ва саратонолди касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш

Терапия бўлими

  • “Нейбулайзер” орқали дориларни ингаляция усули билан киритиш ёрдамида бронх-ўпка патологияларини даволаш

Реанимация бўлими

  • “Гемофеникс” фирмасининг мембранали даволовчи ва (ёки) донор плазмеферез учун мўлжалланган “ТТ” аппаратида плазмеферез

ЛОР бўлими

Келиб чиқиши турлича бўлган эшитишнинг пасайишини аниқлаш учун Санкт-Петербургдаги “Биомедилен” фирмасининг АА-02 автоматлаштирилган аудиометри ёрдамида беморлар аудиометрия текширувидан ўтказилади.

Германиянинг “ZEISS” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган электрон микроскоп ёрдамида ташқи қулоқдан полиплар, грануляцияларни олиб ташлаш учун микрожарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Вазомотор, гипертрофик тумовларда консерватив даволаш фойда бермаганида, катталашган чаноқларни “ЛОРОДОН” ультратовуш дезинтегратор аппарати ёрдамида куйдириш ўтказилади.

Европада ишлаб чиқарилган EVROVAC жарроҳлик сўрғичи ва узлуксиз ишловчи жарроҳлик сўрғичи ёрдамида бўшлиқлар санацияси пункциясиз усулда амалга оширилади.

Словакияда ишлаб чиқарилган “Хиратом” жарроҳлик коагулятори ёрдамида бодомсимон безларни қисман ёки буткул олиб ташлаш операцияси кам қон йўқотган ҳолда ўтказилади.

Кўз касалликлари бўлимида

  • Келиб чиқиши турлича бўлган катаракталарда Швейцарияда ишлаб чиқарилган OERTLI – OS-3 аппаратида кўз гавҳари ультратовуш факоэмульсификацияси
  • Иккиламчи катарактада АҚШда ишлаб чиқарилган LUMENIS-SELECTA-DUET аппаратида кўз гавҳари орқа капсуласининг лазерли дисцизияси
  • Очиқ глаукомада АҚШда ишлаб чиқарилган LUMENIS-SELECTA-DUET аппаратида лазерли селектив трабекуластика
  • Ёпиқ глаукомада АҚШда ишлаб чиқарилган LUMENIS-SELECTA-DUET аппаратида лазерли перефирик иридэктомия

КДЛ ютуқлари:

Етакчи “Human” (Германия), “Cypres diagnostucus” (Бельгия), “Poche Systems” (Германия) фирмаларининг замонавий аппаратларида биокимёвий ва гематологик таҳлиллар, жумладан, гликогемоглобин,  В ва С гепатитлар, Т3, Т4, ТТГ гормонлари, суртма, асцитик суюқлик, плеврал йиринг, эндоскопик материалнинг цитологик текшируви ўтказилади.