Гинекология бўлими

ginekologicheskoe_otdelenie

Гинекология бўлими 20 ўринга мўлжалланган.

  • 3 та (1-2 ўринли) люкс палата, ҳожатхона ва душли 6 та умумий палата мавжуд.
  • Даволаш хонаси
  • Боғлов, кўрик хонаси
  • Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси
  • Кичик жарроҳлик амалиёти хонаси
  • Ошхона
  • Қишки боғ

Бўлимда қуйидагилар амалга оширилади

  • Аёллар жинсий аъзоларининг сурункали ва ўткир яллиғланиш касалликларини даволаш
  • Жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар: хламидиоз, микоплазмоз, кандидоз, генитал герпесни текшириш ва даволаш
  • Бачадон бўйни патологик ҳолатларини текшириш ва даволаш: кольпоскопия, цитологик ва гистологик текшириш
  • Эндокрин, най-перитонеал бепуштлик ташхиси ва муолажаси: бачадон найларининг рентгенологик текшируви
  • Бачадон фибромиомасини консерватив ва жарроҳлик усули билан даволаш
  • Тухумдонларнинг яхши сифатли ўсмаларини консерватив ва жарроҳлик усули билан даволаш
  • Эндометриозни даволаш
  • Ҳомиладорлик кўриги ва ҳомиладорликка тайёрлаш
  • Менопауза ва климакс ҳолатларини даволаш
  • Эндометрий, цервикал канал полипларини олиб ташлаш
  • Бартолин бези кистасини олиб ташлаш
  • 12 ҳафталиккача бўлган ҳомиладорликни тўхтатиш
  • Бачадон ҳамда қин осилиши ва тушишини жарроҳлик йўли билан даволаш
  • Эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини жарроҳлик ва консерватив йўл билан даволаш: бачадон бўшлиғини диагностик қириш
  • Бачадондан қон кетишини олинган материални гистологик текшириш орқали консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш
  • Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси
  • Бачадон ичи спиралини қўйиш ва олиб ташлаш
  • Гормонал контрацептивларни танлаш бўйича маслаҳат бериш

Жиҳозлар:

  • Лапароскоп
  • Бачадон бўйни патологияларни аниқлаш мақсадида Dr Camscope кольпоскопи билан текшириш
  • M-SLE- 501 УТТ аппарати
  • ELEPS жарроҳлик коагулятори