Оториноларингология бўлими (ЛОР)

lor_otdelenie

ЛОР бўлими 20 ўринга мўлжалланган. 3 та люкс (1-2 ўринли) ва 4 та умумий палаталар мавжуд.

  • Даволаш хонаси
  • Боғлов, кўрик хонаси
  • Жарроҳлик амалиёти хонаси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик хонаси
  • Ошхона
  • Ҳожатхона, ваннахона

Ташхислаш усуллари

  • ЛОР аъзоларнинг ташқи кўриги
  • Олд риноскопия
  • Орқа риноскопия
  • Фарингоскопия
  • Билвосита ларингоскопия
  • Отоскопия
  • ЛОР аъзоларнинг рентген текшируви
  • Компьютер аудиограммаси

Бўлимдаги аппаратура

Бўлимнинг тиббий аппаратура ва жиҳозлар билан таъминланганлиги қониқарли ҳолатда. Бўлимда “AUDIOS” компьютер аудиометри мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида бемордаги эшитишнинг пасайиш даражасини аниқлаш учун аудиометрия текшируви ўтказилади. Шунингдек, электрон микроскоп, ультратовуш дезинтегратор, EVROVAC жарроҳлик сўрғичи ва узлуксиз ишловчи жарроҳлик сўрғичи, “Хиратом” кимёвий коагулятори мавжуд.