Неврология бўлими

Неврология бўлими шароитида даволаш мумкин бўлган касалликлар:

  • Инсультнинг қолдиқ кўринишлари
  • Томир энцефалопатияси
  • Бош мияни қон билан таъминловчи артерияларнинг атеросклеротик (жумладан, асимптом) зарарланиши
  • Бош оғриғи, мигрень
  • Вестибуляр ўзгаришлар (бош айланиши, қулоқдаги шовқин)
  • Паркинсонизм ва бошқа экстрапирамида касалликлари
  • Фокал дистония
  • Уч шохли нерв невралгияси
  • Яллиғланган ва токсик полинейропатиялар
  • Тарқоқ склероз ва нерв тизимининг бошқа демиелинизация касалликлари (энцефаломиелит, полинейропатия)
  • Нерв тизимининг дегенератив касалликлари (ён амиотрофик склероз, деменция, оливопонтоцеребелляр атрофия)
  • Эпилепсия ва бошқа пароксизмал ҳолатлар
  • Умуртқа поғонаси касалликлари (люмбалгия, умуртқалараро диск чурраси)

Ўзбекистонда илк бор

Ботулинотерапия – бу замонавий клиник тиббиётнинг А туридаги ботулинотоксин препаратлари маҳаллий инъекцияларини қўллаш бўйича йўналишидир.

Ботулинотерапия мутахассислари тиббиётнинг турли соҳаларида меҳнат қилади, айни пайтда уларнинг аксари неврологлар ва косметологлардир.

Ботулинотерапияга эҳтиёж сезувчи беморларга қулайлик ва муолажанинг сертификатли мутахассис томонидан тўғри олиб борилиши учун шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонасида ботулинотерапия хонаси очилди.

Ботулин токсини нима?

Бу лаборатория шароитида Clostridium botulinum микроорганизмлари чиқарадиган токсин бўлиб, мушак орасига киритилганида нерв-мушак бирикмасида ацетилхолин ажралишини тўхтатиб, мушакни вақтинча фалажлайди ва препарат киритилган соҳада мушак спазмининг йўқолишига олиб келади.

Ботулинотерапия ёрдамида қандай касалликлар даволанади?

  1. Блефароспазм (кўзнинг ғайриихтиёрий пирпираши)
  2. Юз мушаклари гемиспазми (юзнинг ярмида мушакларнинг ғайриихтиёрий қисқариб тортишиши)
  3. Цервикал дистония (спатик бўйин қийшиқлиги)
  4. Гипергидроз (қўлтиқ ва қўл кафтининг ортиқча терлаши)
  5. Оғриқ синдромлари (миофасциал ва сурункали бош оғриғи, зўриқиш, мигрень).

Бундай касалликларга чалинган беморлар шифокорлар билан мулоқот қилиш борасида бой ва айни пайтда қайғули тажрибага эга бўлишади, шифокорма-шифокор – окулистдан неврологга, неврологдан психиатрга, терапевтга қатнаб юраверишади. Бироқ, афсуски, муолажа натижасида сезиларли яхшиланиш кузатилмайди. Ҳозирги кунда қовоқнинг ғайриихтиёрий учиши, юмилиб қолишини таблеткалар ёки укол билан даволаб бўлмаслиги исботланган ва фақатгина ботулотоксинни спазмга учраган мушакка маҳаллий киритиш самарали таъсир кўрсатади, шундан сўнг бемор юз мушаклари ихтиёрсиз қисқармаётганини сеза бошлайди.

Шунингдек, ботулинотерапияни қўллашдаги энг машҳур йўналиш – бу юздаги мимик ажинларни йўқотиш. Ботулинотоксин киритилиши натижасида “мағрур” ажинлар ёзилади, пешанадаги горизонтал ажинлар ва кўз бурчакларидаги “ғоз панжаси” йўқолади, беморлар ёшроқ кўринади ва уларнинг кайфияти сезиларли яхшиланади.