Кардиология бўлими

kardiologicheskoe_otdelenie

Кардиология бўлими тўрт қаватли корпуснинг иккинчи қаватида жойлашган. Бўлим темир йўлчиларга хизмат кўрсатиш учун 60 ўринга ва пулли хизматлар бўйича беморларни даволаш учун 8 ўринга мўлжалланган. Бўлимнинг асосий йўналиши юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратларини эрта аниқлаш ва даволашдир.

Беморларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилади, поликлиника шифокорлари билан изчил ишлаш тартиби йўлга қўйилган. Бўлим амалиётида мунтазам равишда дори препаратларининг янги авлоди татбиқ этилади, кардиологик касалликларни ташхислаш ва даволашда энг янги усуллардан фойдаланилади.

Ташхислаш ва даволашда замонавий тиббий технологиялар кенг ишлатилади: клиникамизда ўтказиладиган ЭКГ, кунлик ЭКГ мониторинги, эхокардиография, велоэргометрия, биокимёвий таҳлиллар, қоннинг липид спектрини аниқлаш, коагулограмма, шунингдек, шаҳарнинг илмий марказларида ўтказиладиган юракнинг мультиспирал компьютер томографияси, коронарография.

Бўлимда қуйидаги касалликлар даволанади:

  • юрак ишемик касаллиги;
  • миокард инфаркти;
  • артериал гипертензия;
  • кардиомиопатия;
  • маромнинг бузилиши: ҳилпилловчи аритмия, экстрасистолия, пароксизмал тахикардия;
  • юракнинг ревматик касалликлари;
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • вегетатив дистония;
  • юрак операциялардан кейин беморлар реабилитацияси.

Беморларга тўрт маҳал парҳез таомлар берилади.

Бўлим мудири: Мамедова Рада Вагифовна,  ординатор шифокорлар: Усманова К.Т., Муҳамедова Ш.Ю., Шадиметова Ш.Ю.

Тиббий персонал диққат-эътибори, юксак касбий маҳорати ва тез хизмат кўрсатишни таъминлай олиши билан ажралиб туради.